Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дрон”нинг яширин парвозига чек қўйилди
1161
Мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган товар-моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона ходимлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
“Дрон”нинг яширин парвозига чек қўйилди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўказилди.

Текширув натижасида фуқаро Т.М. қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан учувчисиз учиш аппаратини юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг