Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
100 миллион сўмлик машина олиб кирилди-ю, лекин олиб чиқилмади
1205
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилишига қарши кураш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
100 миллион сўмлик машина олиб кирилди-ю, лекин олиб чиқилмади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ғиждувон тумани яшовчи фуқаро Р.Ш.нинг ховлиси кўздан кечирилганда, чет эл фуқаросига тегишли бўлган, бир дона қора рангли, қиймати 100 миллион сўм бўлган “Ford Explorer” русумли автотранспорт воситаси борлиги маълум бўлди.

Маълум бўлишича, ушбу автомашина хорижий фуқаро томонидан сақлаб туриш учун қолдириб кетилиб, орадан кўп вақт ўтсада мазкур транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиб кетилмаганлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг