Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмасига чек қўйилди
1069
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро У.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган фуқаро У.Ф.га тегишли  умумий қиймати 41,7 миллион сўмлик 304 дона   биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро А.Д. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли енгил автотранспорт воситасининг салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салонида фуқаро Н.Г. томонидан тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган умумий қиймати  13,6 миллион сўмлик 43 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги фош этилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Н.А. бошқарувидаги, “HYUNDАI PORTER” русумли юк автотранспорт воситаси ҳам назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 64,1 миллион сўмлик 1125 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг