Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонун бузилишларига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро томонидан ўз уйида гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний сақланаётганлиги фош қилинди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Ю.С.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хона ичидаги гилам тагида 0,21 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
22.02.2020