Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Форумда божхона органлари ҳам фаол иштирок этди
1237
Қарши шаҳридаги “Олимпия заҳиралари мактаб интернати” ёпиқ манежида саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ҳамда нефть-газ кооперация форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумда божхона органлари ҳам фаол иштирок этди

Ушбу форум уч кун давом этади ва унда барча давлат идоралари қаторида вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Божхонага доир ташкил этилган бурчакда божхона соҳасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яратилган қулайликлар,  тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни чет давлатларга экспорт қилиш тартиботлари тўғрисида тушунчалар берилмоқда, шунингдек иштирокчиларга турли хилдаги буклетлар тарқатилмоқда.  

Форумда 300 га яқин ҳунарманд ва тадбиркорлар қўл меҳнат намуналари билан, ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашмоқдалар. Ўтказилаётган форумнинг аҳамиятли томони, нафақат ҳамкорлар сони кенгайишида, балки янгича усулдаги аҳоли эҳтиёжига мос маҳсулотлар кўргазмадан жой олганлигидир.

Юртимизда ана шу каби ташкил этилаётган тадбирлар, юрт таянчи ҳамда ишончи бўлган  тадбиркорлар сафини янада кенгайишига замин яратади десак муболаға бўлмайди.  

 

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг