Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар талаба - ёшлар ҳузурида
1188
Самарқанд автомобилсозлик касб-ҳунар коллежида вилоят божхона бошқармаси томонидан шаҳардаги касб-ҳунар коллежларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари ва талаба-ёшлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида профилактика тадбири ўтказишди.
Божхоначилар талаба - ёшлар ҳузурида

Тадбирни коллеж директори С.Хамраев очиб, кун тартибига қўйилган мавзунинг долзарблиги ҳамда унинг аҳамияти хусусида изоҳ бериб ўтди.

Шундан сўнг, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасур Файзуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича илгари сурган устувор йўналиш ва вазифалар тўғрисида, шунингдек, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг вазифаси, божхона соҳасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда божхона чегара постлари орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга кириш тартиб-қоидалари ҳам барчага тушунтириб берилди.

Айтиш лозимки, вилоятда 2019 йил давомида жойларда аҳоли билан 847 маротаба ҳуқуқбузарлик профилактикаси тадбирлари ўтказилишига қарамасдан жами 996 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари содир этилган. Натижада қиймати 16,8 млрд. сўмлик товар моддий бойликлар божхоначилар томонидан далилий ашё сифатида ушлаб қолинган.

Минг айтгандан кўра, бир марта кўрган яхши дейишганидек, тадбир иштирокчиларига божхоначилар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари  жамланган видеолавҳа намойиш этилди.

Шундан сўнг талаба-ёшлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди. Барча саволларга мутахассислар аниқ ва тушунарли жавоблар беришиб ўтишди.

Тадбирда божхона соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай саволлар бўлса бошқарманинг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг