Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси 2020 йил январь ойида чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланганини эълон қилади
9483
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил январь ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.

2020 йил январь ойи давомида  республикамизнинг чегара божхона постлари орқали жами 93 минг270 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб,  уларнинг божхона расмийлаштируви учун

ўртача 24 дақиқа 27 сония сарфланган;

Жумладан,

  • енгил автотранспорт воситалари 64 минг 962 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 10 дақиқа 28 сония сарфланган;
  • юк автотранспорт воситалари 28 минг 308 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 38 дақиқа 26 сония сарфланган.

    Давлат очиқ маълумотлар порталида ушбу маълумотлар билан юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича божхона постлари кесимида танишиб чиқиш мумкин.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг