Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкентда умумий қиймати 1,2 млрд. сўмлик салкам 148 тонна олмаларнинг ноқонуний импорти фош қилинди
1858
Одатда хориждан келтирилган меваларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигига кўп ҳам қизиқавермаймиз. Аслида эса бу жуда ҳам муҳим.
Тошкентда умумий қиймати 1,2 млрд. сўмлик салкам 148 тонна олмаларнинг ноқонуний импорти фош қилинди

Чунки, республикамизга хориждан келтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш учун санитария-эпедиомологик хулоса, карантин рухсатномаси талаб этилади ва карантин кўригидан ўтказилади.

Акс ҳолда четдан келтирилган ва тегишли кўрикдан ўтказилмаган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари нафақат республикамизнинг ўсимликлар оламига, балки юртдошларимиз саломатлигига ҳам зиён етказиши мумкин.

Яқинда республикамизга қўшни давлатдан импорт қилинган салкам 148 тонна олмаларни “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона кўригидан ўтказиш давомида навбатдаги божхона қонунчилиги бузилиши ҳолати фош қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган мазкур ҳолатда ушбу олмаларнинг экспорт божхона декларацияси мавжуд эмаслиги, товарнинг келиб чиқиш сертификати шубҳали эканлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатда қўшни давлатдан келтирилган олмалар аслида ўша мамлакатда эмас, балки Эронда етиштирилганлиги аниқланди.

Муқаддам юртимиздан транзит тарзида чегарадош давлатга олиб ўтилган ушбу меваларни сўнгра гўёки қўшни мамлакатнинг товари сифатида қайта олиб кириш режалаштирилган.

Бу орқали юк эгалари божхона тўловларидан 657 млн. сўмлик имтиёзларни қўлга киритмоқчи бўлишган.

Мазкур ҳолатда ноқонуний йўллар билан олиб киришда тўхтатиб қолинган олмаларнинг умумий қиймати 1 млрд. 249 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг