Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кенг жамоатчилик билан профилактик учрашувлар давом эттирилмоқда
1150
Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни хоҳлайди. тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.
Кенг жамоатчилик билан профилактик учрашувлар давом эттирилмоқда

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги мақсадлари аниқ  ва равшан баён этилди.

Шу мақсадда,  Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан доимий тарзда ҳудудларда жойлашган божхона постлари атрофидаги аҳоли пунктларида, шунингдек бевосита чегара божхона постларида жиноятчиликни олдини олиш, унинг келиб чиқиш омиллари ва жазонинг муқаррарлиги юзасидан фуқаролар билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги учрашув Термиз шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида вилоят Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик вакиллари билан ўтказилди.

Давра суҳбатида асосий масала 2019 йил 2 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноят, жиноят-процессуал кодексига ҳамда  Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534 сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексига  киритилган 2444 –моддаси “Учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга ҳилоф равишда олиб кириш, ўтказиш олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш” жинояти, унга белгиланган жавобгарлик ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, уларни қизизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Учрашув якунида, тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг