Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд халқаро аэропортида яроқсиз тиббий ускуналар олиб ўтилиши олди олинди
1734
Самарқанд халқаро аэропортига “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қ.А. божхона назоратидан ўтаётганида декларацияда кўрсатилмаган 39 турдаги умумий баҳоси 10 миллион сўмга яқин тиббиёт ускуналарни яшириб ўтаётганлиги маълум бўлди.
Самарқанд халқаро аэропортида яроқсиз тиббий ускуналар олиб ўтилиши олди олинди

Аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонасининг хулосасига кўра далилий ашё сифатида олинган 39 турдаги тиббиётда фойдаланиладиган ускуналар фуқаро Қ.А. томонидан қонуний лицензиясиз (рухсатнома), сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ва уларни ташиш, сақлаш шароитларига амал қилинмаганлиги сабабли ушбу дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотиш, фойдаланиш ва тиббий амалиётга қўллашга рухсат этилмайди.

Суд фуқаро Қ.А.ни қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этиб, унинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.

Фуқаро Қ.А. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, суд Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тиббиётда фойдаланиладиган ускуналар тегишли тартибда йўқ қилинди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида 10218 дона умумий қиймати 165 миллион 559 минг сўмлик тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситалари олиб кирилиши олди олинган.

Лазиз Қаххоров,

“Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости

катта инспектор-суриштирувчиси

24.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг