Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний атирларнинг “ноҳуш” ҳиди фош бўлди
1154
Ноқонуний атирларнинг “ноҳуш” ҳиди фош бўлди
Ноқонуний атирларнинг “ноҳуш” ҳиди фош бўлди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, олдиндан кузатувга олинган, хориж фуқароси П.И. бошқарувидаги  “Опел” русумли енгил автотранспорт воситаси Термиз шаҳрида холислар иштирокида тезкор тадбир қатнашчилари томонидан  кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинадан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний йўллар билан олиб кирилиб ички ҳудудда яширинча сотиш учун мўлжалланган жами 369 дона умумий қиймати салкам 30 миллион сўм бўлган атирлар борилиги аниқланиб, далилий ашё сифатида  вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг