“Навоий” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро Р.Мнинг ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, ушбу фуқаро ҳолислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада ушбу фуқаро йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 73 млн. сўмлик 203 грамм 1 дона занжир ва 1 дона браслет тилла заргарлик буюмларини божхона чегараларидан яширинча олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари эттирилмоқда.
22.02.2020