Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Солиқ кодексига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди
1181
Фарғона вилоят божхона бошқармасининг Қўқон ТИФ божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Солиқ кодексига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди

Ўқув семинарида сўзга чиққан мутахассислар томонидан энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири  жорий йилнинг 1 январидан эътиборан амал қила бошлаганлиги, мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахслар 9 турдаги солиқ тўловларини амалга ошириши ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Божхона органларида янги Солиқ кодексига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар солиқ солишдан озод этилди, шунингдек, янги таҳрирдаги солиқ кодекси билан божхона соҳасига оид бир қатор ўзгартиришлар киритилган.

Жумладан янги таҳрирдаги солиқ кодексига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва товарларни(хизматларни) реализация қилувчи қўшилган қиймат солиғини тўловчилар, деб эътироф этилиб божсиз савдо божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар муддати тугагунига қадар амал қилиши белгиланганлиги тўғрисида маълумотлар берилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Жонли мулоқот давомида, тадбир иштирокчиларига божхона ходимлари томонидан коррупцияга қўл уриш ва моддий манфаат талаб қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки вилоят божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи (73)-244-63-50, (73)-244-67-75 рақамли телефонларга қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг