Жумладан, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланган қонунбузарлик ҳолатида хориждан келтирилган электр кучланишини аниқловчи синов қурилмаларини ҳужжатларда оддий “отвертка” сифатида қайд этилганлиги фош этилди.
Натижада, умумий қиймати 180 млн. сўмлик, 34 минг дона электр кучланишини аниқловчи синов қурилмаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Шунингдек, мазкур пост ходимлари томонидан учта корхона номига хориждан темир йўл контейнерларида келган юкларни божхона назоратидан ўтказиш давомида, божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 1030 дона силлиқлаш дисклари ва бошқа қурилиш товарлари ҳамда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча жами оғирлиги 1350 кг ни ташкил этган “Иккиқатламли декоратив плёнка” ҳамда 28 минг 500 дона “LED модуллари” товарлари борлиги аниқланди.
Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 158,8 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан келтирилган товарларни божхона назоратидан ўтказиш вақтида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 23,3 миллион сўмлик 363 дона спорт анжомлари борлигини фош қилишди.
“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл контейнерларида тўртта корхона номига келган юклар божхона назоратидан ўтказилганида умумий қиймати 1 миллиард 282 миллион сўмлик божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 10260 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари, 5124 кг мебель ва ошхона жиҳозлари, 690 метр2 газлама, 63 дона вентиляторлар ҳамда ҳужжатларда кўрсатилмаган 82 тонна полиэтилен гранулалари борлиги аниқланди.
“Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланган ҳолатда эса божхона назоратига тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 8 миллион сўмлик “Гофрали картон қоғозларни пресслаш ускунаси” товари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.02.2020