Тадбирда, аввало йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги туфайли содир бўлаётган аянчли оқибатлар, инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари тўғрисида статистик маълумотлар асосида мисоллар келтирилди.
Ҳар бир инсон хоҳ ҳайдовчи, хоҳ йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъи назар, ўзининг ҳамда атрофдагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлиги йиғилиш иштирокчиларига эслатилди.
Шунингдек, соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар берилиб, учрашув сўнггида бошқарма ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олишди. Тадбир сўнггида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш автоҳалокатларнинг олдини олишга хизмат қилиши бўйича тайёрланган видеоролик иштирокчиларга намойиш этилди.
Дарҳақиқат, йўл ҳаракати қоидалари инсонларнинг фойдаси учун хизмат қилади, бу қоидаларга амал қилмаслик эса аксинча зиён келтиради.
22.02.2020