Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бугунги ислоҳотлар тараққиётга хизмат қилади
1239
Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш ҳисобланади. Шундaй экан, энг аввало, давлат органлари хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб, бошқаларга ўрнак, намуна қилиб кўрсатиш мақсадида божхона органлари шахсий таркиби ходимларига қўшимча равишда малакали кадр мутахассислар жалб этган холда ўқув дарслари мунтазам равишда ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, ходимларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 Бугунги ислоҳотлар тараққиётга хизмат қилади

Ушбу ўқув дарслари давомида барча ҳудудларда хизматни олиб борувчи божхона ходимларини қамраб олиниб ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар узвий ва тизимли равишда олиб бориляпти, айниқса божхона ходимларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, коррупция, таниш билишчилик, манфаатлар тўқнашуви холатларига нисбатан муросасизлик муносабатини уйғотиб ҳар бир ходим қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилган.

Куни кеча Фарғона вилоят божхона бошқармасида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилояти бўлими раҳбари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ва қўйилган талаблар барча шахсий таркибга амалий мисолларда  тушунтириб берилди.

Вилоят божхона бошқармаси Ўз хафвсизлик гуруҳи ходимлари томонидан эса, айрим ходимларнинг ўз мансабини суистеъмол қилиш ҳолатлари ёки эҳтиётсизлиги оқибатларида содир бўлиши мумкин бўлган хуқуқбузарликлар тўғрисида тушинтирилиб, жорий йил давомида рақамли тенологиялар ёрдамида бугунги куннинг энг оғир иллати коррупция балосини йўқотишда амалга ошириладиган чора тадбирлар тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилди.

Бир сўз билан айтганда, қонунларга бўлган ҳурмати шаклланишида бундай ўқув машғулотларининг ҳиссаси катта. Зеро хар бир шахс ўз хуқуқлари ва мажбуриятларини англашлик ва итоат этишлик юксак ҳуқуқий онг намунасидир.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг