Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона пости ходимлари тери маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахсларнинг фаолиятига чек қўйишди.
Пост орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаролар Б.С., Б.К. ҳамда А.А.ларнинг қўл юклари рентген аппаратида шубҳали кўринганлиги сабабли, ушбу юклар тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада ходимнинг оғзаки сўровида ҳамда божхона декларациясида маьлум килинмаган, жами 70 дона тери маҳсулотларини ҳеч қандай рухсатномасиз қўшни мамлакатга олиб чиқаётганлиги аниқланиб, ушбу қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда божхона суриштируви ишлари амалга оширилмоқда.
22.02.2020