Хусусан, “Тошкент” халқаро аэропортига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро К.М.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг юклари орасида жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 264 грамм тилла ва кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса, хорижий мамлакатга йўл олган фуқаро Т.Ш. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада ушбу шахс яширинча 64 грамм қуйма тилла бўлагини олиб чиқишга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.02.2020