Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш ҳамда энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармон билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашишдавлат дастури тасдиқланди.
Коррупцияга қарши кураш бўйича Навоий вилояти идоралараро комиссиясининг навбатдаги сайёр йиғилишида ушбу давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, корхона-ташкилот, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда бўлиб ўтган ушбу учрашувда асосий эътибор барча корхона ташкилотларда, ҳар бир ишчи-ходимда, жамиятнинг ҳар бир аъзосида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш лозимлиги, бунинг учун аввало жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш зарурлиги қайд этилди.
Тадбир якунида Навоий давлат кончилик институтида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” шиори остида ўтказилган танловда фаол қатнашган талабалар фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
22.02.2020