Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уддабуронлиги иш бермади
1140
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Уддабуронлиги иш бермади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро К.А. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, хорижий давлатдан юртимиздаги МЧЖ номига келтирилган товарларда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 39,1 миллион  сўмлик “чилим учун мўлжалланган кўмир” товари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг