Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес Бенц”ни ноқонуний олиб кириш режаси панд берди
1133
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан автотранспорт воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
“Мерседес Бенц”ни ноқонуний олиб кириш режаси панд берди

Жумладан, вилоят божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро А.Д томонидан олиб келинган “Мерседес Бенц” русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг двигатель ва кузов рақамлари транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасида кўрсатилган рақамлар билан солиштирилганда, мазкур автотранспортдаги давлат рақами аслида бошқа автотранспорт воситасига тегишли эканлиги аниқланди.

Қиймати 47,6 миллион сўмлик автомобил ҳозирда вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг