Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларини яширинча олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди
1114
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона тартибларини тушунтириш бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай божхона тартиб таомилларини тушунишни истамаган ҳамда ноқонуний даромад илинжида бўлган фуқаролар ҳамон учраб турибди.
Тамаки маҳсулотларини яширинча олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

“С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Н.Г.нинг божхона постининг фуқаролар ўтиши мумкин бўлмаган жойидан ҳаракатланиб, божхоначиларда шубҳа уйғотганлиги сабабли унинг қўл юклари тегишли тартибдан божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, фуқаронинг қўл юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 10 миллион сўмлик 66 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Яна худди шундай ҳолатларнинг бири “Ғишткўприк” чегара божхона постида ҳам аниқланди.

Пост орқали ҳаракатланган фуқаро Л.М.нинг қўл юклари тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ёнида оғзаки сўровда айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган жами 90 қути электрон тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ушбу қонунбузилиш ҳолатига ҳам божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг