Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси натижасида ов қуролининг ноқонуний сақланиши олди олинди
4495
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳуқуқбузарликка қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам божхона органлари томонидан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга, маҳаллаларга ва аҳоли яшаш пунктларига чиққан ҳолда фуқаролар билан самарали профилактика учрашувларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган. Ушбу профилактик учрашувлар эса ўз натижасини беряпти.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси натижасида ов қуролининг ноқонуний сақланиши олди олинди

Хусусан, Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро У.К божхона органларига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган ов қуролини тезкор ходимларга ихтиёрий равишда топширди.

Демак, самарали профилактика тадбирлари орқали яна бир қўнгилсиз оқибат келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳодисанинг олди олинди.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг