Хусусан, “Даут-ота” чегара божхона пости орқали Қозоғистон Республикасига чиқиб кетаётган “Mercedes Benz” русумли автотранспорт воситаси автотарозида ўлчанганида йўл юк хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча оғирликка эга эканлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди ҳамда мазкур автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Кўрик натижасида, йўл юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 2,6 тонна анорларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқаётганлиги аниқланди.
Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий қиймати салкам 40 миллион сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.02.2020