Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Лада ларгус” саёҳати ўз ниҳоясига етди
1219
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузулишига қарши кураш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
“Лада ларгус” саёҳати ўз ниҳоясига етди

Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро Ж. Т томонидан Россия давлатида рўйхатдан ўтказилган “Лада ларгус” русумли автотранспорт воситасининг ҳужжатлари кўздан кечирилганда, ушбу автотранспорт воситасини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш бўйича мажбуриятнома муддати 71 кун аввал тугаганлиги аниқланди.

Қайд этиш лозимки, амалдаги қонунчиликка кўра, хорижий фуқаролар томонидан чет давлатда рўйхатдан ўтган автотранспорт воситаларини мамлакатимиз ҳудудида 1 календарь йил мобайнида 90 кунгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод этилган ҳолда фойдаланишга рухсат берилади. Мазкур муддат тугагач, автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб сантиметридан 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган.

Ушбу ҳолатда автоуловни олиб чиқиш муддати кечиккан муддат учун жами 10,8 млн.сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилиши лозимлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг