Шу муносабат билан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бу борада вилоятнинг олис чегара туманларида яшовчи аҳоли, олий ўқув юртлари, лицей ва мактабларда ёшлар билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда божхона қонунчилиги юзасидан мунтазам учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги учрашув Боғот туманининг олис Найман қишлоғи “Нурли ҳаёт” маҳалласида ўтказилди. Учрашувда мамлакатимизга кириб келаётган фуқароларимиз томонидан турли мазмундаги тақиқланган диний ва беҳаёликни тарғиб қилувчи материалларни тушуниб-тушунмасдан уяли алоқа воситалари ёки ахборот ташувчи воситаларига жойлаштириб, юртимиз ҳудудига олиб киришга уриниш ҳолатлари кўплаб аниқланаётганлиги. Шунингдек, “Одам савдоси”, “Гиёҳвандлик” ва “Коррупция” каби жиноятларнинг мазмун моҳияти, оқибати, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва омиллари атрофлича муҳокама этилиб, бундай ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма томонидан телевиденияда ва радиода 85 маротаба, газета ва босма нашрларда 104 маротаба чиқишлар ҳамда жамоатчилик билан 127 маротаба профилактик тадбирлар ўтказилиши натижасида жиноят содир қилган шахслар жорий йилнинг ўтган даврида 483 нафарни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 258 нафарга (53%) камайганлигини кўришимиз мумкин.
Шу билан бирга, барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича камчиликлар ҳали кўплиги, уларни бартараф этиш ва соҳадаги аҳволни ўнглаш, давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларнинг қатъий ижросини таъминлашда давлат идоралари, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш лозим бўлади.
Хоразм вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
23.08.2018