Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилган мотоцикл “юрмайдиган” бўлди
1188
Божхона қонунчилиги ва тартиботини қўпол равишда бузишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб бормоқдалар.
Яширинча олиб кирилган мотоцикл “юрмайдиган” бўлди

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида божхона расмийлаштирувидан ўтмаган мототранспорт воситасини фош этишди.

Тадбир давомида фуқаро Ф.Х. тегишли бўлган бир дона “Jinlun JL250V” мотоцикли белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Натижада, ушбу мотоцикл давлат рақам белгисига эга эмаслиги ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги бўйича бирор-бир тегишли ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлди.

Ҳозирда қиймати 30 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу мототранспорт воситаси вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари  давом эттирилмоқда.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг