Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишлар наф бермади
1097
Mаданий бойликларни яширинча олиб чиқилишига бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишлар наф бермади

Жумладан, Бухоро халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро К.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқарога тегишли бўлган сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган XIX асрда чиқарилган 15 дона пул банкноталари ҳамда 5 дона  собиқ СССРда зарб этилган тангалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг