Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро К.А.нинг кирдикорлари ўз вақтида фош этилди.
Яъни ушбу шахс ўзига хорижий рейс орқали юборилган 5 дона телевизорлар учун тўланиши лозим бўлган мажбурий божхона тўловларидан қочиб, ушбу маҳсулотларни ўша авиарейс орқали учиб келган 5 та фуқаро ёрдамида “ўз эҳтиёжи учун” ниқоби остида олиб ўтишни режалаштирганлиги аниқланди.
Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, қиймати 49,5 млн. сўмга тенг бўлган ушбу телевизорлар учун 16 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилиши белгиланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
21.02.2020