Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон рамасидаги хуфя жойларда нималар яширилган эди?
1441
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Вагон рамасидаги хуфя жойларда нималар  яширилган эди?

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган поезд вагонлари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, поезд вагонларидан бирининг ён томонидаги рамаси ички тарафидаги хуфя жойга оғирлиги 473,1 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг