Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона имтиёзлари – тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар эшиги
1197
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар божхона соҳасида ҳам ўз аксини топмоқда.

Хусусан, божхона рамийлаштируви жараёнида хавфни бошқариш тизимининг жорий этилиши, “Ягона дарча” божхона ахборот тизимининг ишга туширилиши ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун бир қатор қулайликларни яратди. Бундан ташқари товарлар импортида божхона тўловларидан қўлланилаётган имтиёзлар тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб, тежаб қолинган маблағлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, бўш иш ўринларини яратишга сарфланмоқда.

Бугун биз Навоий вилояти мисолида тадбиркорларга божхона тўловларидан берилган имтиёзларни таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь ойида божхона бошқармаси томонидан  94,3 млрд. сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Мазкур даврда қўлланилган имтиёзларнинг 80 фоизи ёки 75 млрд.сўмдан ортиқ қисми қўшилган қиймат солиғидан берилган.

Имтиёз қўлланилган товарлар таркибида асосий улушни технологик асбоб-ускуналар, металл ва ундан ясалган буюмлар, транспорт ва эҳтиёт қисмлар, кимё маҳсулотлари, пластмасса буюмлар ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан биргаликда январь ойида инвестицион лойиҳалар доирасида олиб келинган товарлар учун қарийб 18 млрд. сўмлик божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган.

Албатта божхона тўловлари тўлаш бўйича тақдим этилаётган бу каби имтиёзлар мамлакатимизнинг инвестицион муҳитини яхшилаб, ҳудуларга киритилаётган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини оширишда ўзининг ижобий самарасини беради.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг