Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан юқоридаги тартибларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар аниқланди.
Мазкур постга қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Х.М. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг оёқ кийими ичидан, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 143 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини яширишга урингани фош бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.02.2020