Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаролар Қ.О. ва Қ.А ларнинг йўл сумкалари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахсларнинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва ҳеч қандай сифатни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 13,3 миллион сўмлик 56800 дона “ЭКГ” тиббиёт ускунаси учун мўлжалланган электродлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
21.02.2020