Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости орқали қўшни республикага чиқиб кетаётган фуқаро М.А. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасига ортилган карам маҳсулотлари остига қиймати 247,5 миллион сўмлик жами 4500 дона "Қундуз" терилари яширилгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.02.2020