Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р.А.нинг яшаш хонадони унинг розилиги асосида белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳовлидаги томорқада бўйи аллақачон 1-2 метрга етиб қолган каннабис гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланаётгани аниқланди.
Шунингдек, салкам 16 гр. оғирликдаги марихуана қуритиш мақсадида ёйиб қўйилган экан. Бундан ташқари хонадонда 2,6 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси ҳам сақланаётганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шу ўринда Навоий вилояти вилоят божхона бошқармаси фуқаролардан шунга ўхшаш холатлар бўйича маълумотлар мавжуд бўлса, бошқарманинг ишонч телефони - (0436) 223-87-87 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
23.08.2018