Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1066
Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Хазорасп туманида рангли металларнинг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Ф.В.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари тадбир иштирокчилари томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида умумий оғирлиги 1200 кг бўлган рангли металл парчаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг