Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро П.Т. бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибга асосан кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина орқа ўриндиғининг пастки қисмига 11 дона гугурт қутилари яширилганлиги аниқланди. Мазкур гугурт қутилари холислар иштирокида текширилганида, уларда умумий оғирлиги 80 граммга тенг бўлган марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
20.02.2020