Икки босқичда ўтказилиши белгиланган мазкур ўқув машғулотининг дастлабки амалий босқичида чегара божхона постидан ҳаракатланаётган фуқаролар орасидан санитария-назорат пункти ходимлари томонидан тепловизор ёрдамида иситмаси кўтарилган йўловчини аниқлаш, пунктдаги изоляторга жойлаштириш ҳамда мавжуд алоқа ва хабар бериш схемасига асосан тегишли хизматларни хабардор қилиш белгиланган.
– Ўтказилган ўқув машқида божхона ходимларидан 12 нафари зарур техник воситалар билан иштирок этди, – дейди, “Қарши-Керки” чегара божхона пости бошлиғи Б.Жўрақулов – Ходимлар ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажарди. Шунингдек, эпидемиология соҳасининг етакчи мутахассисларининг коронавирус касаллиги тўғрисида батафсил тушунча ва маълумотларга, ушбу инфекция бўйича дунёдаги, узоқ ва яқин давлатлардаги вазият юзасидан муҳим маълумотларга эга бўлди.
19.02.2020