Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиётга таҳдид
1202
Ҳозирги кунда инсониятни муқаррар таназзулга олиб келадиган, келажагини туб жарликка етакловчи йўллардан бири бу шубҳасиз коррупциядир. Шу сабабли коррупция ва тамагирликка қарши курашиш, уни олдини олиш мақсадида божхона органларида хам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Коррупция – тараққиётга таҳдид

Куни кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов вилоятнинг олис туманларида жойлашган, “Сариосиё” темир йўл, “Сариосиё” чегара божхона пости ва “Боботоғ” чегара божхона пунктида хизмат олиб бораётган ходимлар билан “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбатини пост ҳудудида ўтказди.

Бошқарма  бошлиғи  томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги долзарб вазифа эканлигини айтиб ўтди. Давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган шарт-шароитларига бошқармада хизмат қилаётган ходимлар ўзининг ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариш лозимлигини таъкидланди.

Шунингдек, давра суҳбатида сўзга чиққанлар коррупцияга қарши курашиш йўналишда божхона соҳасидаги ишлар самарадорлигини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашда ходимларни шахсий масъулиятини ошириш асосий мақсадга айланиши кераклигини баён этишди.

Ҳақиқатда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир инсон ўзида масъулиятни ҳис  этиши зарур.

19.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг