Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қутилардаги биологик фаол қўшимчалар фош бўлди
1398
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қутилардаги биологик фаол қўшимчалар фош бўлди

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасини фош қилишди.

Жумладан, пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.К. ёнидаги иккита қути ўрнатилган тартибда текширилганида, қутиларда умумий қиймати салкам 124 миллион сўмлик 16 520 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг