Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тайёр маҳсулотлар экспорти ҳажми янада ортади
1125
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги сайёр учрашуви Шаҳрисабз шаҳарида жойлашган “Шаҳрисабз текстиль” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилди.
Тайёр маҳсулотлар экспорти ҳажми янада ортади

Учрашувда корхона вакилларига “Ягона дарча” божхона ахборот тизими қулайликлари, импорт товарларни келмасдан дастлабки божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиблари тўғрисида тушунтиришлар берилди, шунингдек, тадбиркорнинг ҳар қандай мурожаатига божхона ходимлари яқиндан ёрдам беришга тайёрлиги билдирилди.

Жорий йилнинг март ойида ишга туширилиши мўлжалланган ушбу корхонага Германиядан қиймати 11,8 миллион евролик замонавий тўқимачилик ва текстиль ускуналари келтирилди. Ускуналарнинг божхона расмийлаштирувлари “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан қисқа муддатларда амалга оширилиб, қиймати 25 миллиард сўмдан зиёд божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди.

– Корхонамиз ишга тушиши натижасида 350 та янги иш ўрни яратилади, – дейди “Шаҳрисабз текстиль” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Бахромов. – Пахта хом-ашёсида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 60-70 фоизини чет давлатларга экспортга жўнатилади.

Ушбу қувватнинг ишга туширилиши натижасида ҳудуддаги ёшлар иш билан таъминланади, вилоятнинг экспорт ҳажми эса сезиларли даражада ошишига эришилади.

19.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг