Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Р.Б.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда текширилди.
Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 2 дона қора рангли полиэтилен пакетларга солинган марихуана гиёҳвандлик моддаларини тадбир иштирокчиларига ихтиёрий равишда топширди.
Шундан сўнг, мазкур гиёҳванд моддалар электрон тарозида ўлчанганда уларнинг умумий оғирлиги 187 граммга тенг эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
19.02.2020