Тадбирга ташриф буюрган Тошкент давлат Юридик университети катта ўқитувчиси, юридик фанлар номзоди, доцент Феруза Муҳиддинова коррупция келиб чиқишининг тарихий илдизларига батафсил тўхталиб ўтиб, бу борада Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асаридаги давлатни бошқариш усуллари бугунги кунда жамиятимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар билан бевосита боғлиқлигини таъкидлади.
Тадбир давомида маърузачи томонидан коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллардан энг асосийси – бу инсоннинг ўз нафсини жиловлай олмаслиги деган фикрлар олға сурилди.
Кундалик ҳаётда нафс балосига учраб ўз мавқеи, обрўси ҳамда жамиятдаги ўрнини йўқотган айрим соҳа вакиллари ҳақида мисоллар келтириб, божхона ходимларини бундай йўлларга қадам босмасликка чақирди.
Ҳақиқатдан ҳам, бугун ўқиб, таълим оламан, ишлайман, ватанимга хизмат қиламан, шу эл ривожига ўз ҳиссамни қўшаман деган фуқароларга барча имкониятлар, шароитлар бисёр. Шундай экан нима учун ўз нафсимиз йўлида барча яқинларимизни ҳам қурбон қилишимиз, ёш авлодларимиз келажагига қора чизиқлар билан йўл чизиб беришимиз керак?
Бу саволларни ҳар бир инсон ҳар куни ўзига бериб, унга муносиб жавоб топа олса, жамиятимизда коррупциянинг том маънода йўқ бўлишига ҳисса қўшган бўламиз.
19.02.2020