Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Дамас” ва “Нексия”га яширилган 222 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотларни фош этишди
1241
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар “Дамас” ва “Нексия”га яширилган 222 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотларни фош этишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Н.Н. бошқарувидаги “Дамас” русумли автоулов шубҳа остига олиниб, тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автоулов юкхонасида фуқаро А.Д. томонидан олиб кетилаётган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати
176,4 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Д.га тегишли бўлган “Нексия” русумли автоулов ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув давомида автоулов юкхонасида умумий қиймати салкам
46 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

19.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг