Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи тадбиркорга кўмакчи!
1241
Маълумки бугунги кунда тадбиркорга кўмакчи бўлмаган ташкилот, муассаса ёхуд давлат органининг фаолиятига берилиши керак бўлган баҳо аниқ. Тадбиркорга таянч, суянч бўлиш эса юрт келажаги ва равнақи йўлида хизмат қилишнинг энг долзарб кўринишларидан биридир.
Божхоначи тадбиркорга кўмакчи!

Ана шу мақсад ва ғояларни илгари сурган ҳолда, Андижон вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, кичик бизнес вакиллари, ўсимликлар карантини Давлат хизмати, Ўзстандарт агентлиги Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари иштирокида, “Тадбиркорлик субъектлари учун божхона соҳасида яратилган қулай ишбилармонлик муҳитидан оқилона фойдаланиш, фаолиятлари давомида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш долзаб вазифа” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Баҳтиёр Раҳимов сўз олиб, семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркорлар фаолиятлари давомида вужудга келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилиши, ҳамда юзага келаётган муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш юзасидан чора тадбирлар белгиланиши хақида сўз юритди.

Семинар давомида Б.Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Парламентига қилган Мурожаатномасида кўплаб ташкилотларга шу ўринда божхона органлари олдига ҳам бир қатор вазифаларни белгилаб берганликлари, хусусан тадбиркорликда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, коррупцияга қарши вакцинани жорий этиш ана шулар жумласидан эканлигини таъкидлади. Кейинги вақтларда тадбиркорлик субъектларининг сони, банд бўлган ходимлар салмоғи, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссаси йилдан-йилга ўсиб бораётганини, бу кўрсаткичлар барча статистик маълумотлар ва рақамларда ўз аксини топаётганлигини, шу боис тадбиркорлар фаолиятига доир барча муаммоли масалалар ижобий хал этилишини, шунингдек ортиқча расмийлаштирув ва қоғозбозликларни камайтириш юзасидан божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўзида акс эттирилган махсус видеоролик тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

Шунингдек тадбир давомида ҳозирги кунда барчага маълум бўлган Хитой халқ Республикасида тарқалган “Коронавирус” касаллигига қарши курашиш, бунинг учун барчамиз энг аввало ўзимизни, яқинларимизни соғлигига эътибор қаратишимиз, бепарволикка асло йўл қўймаслигимиз даркор эканлиги алоҳида таъкидланди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга божхона ҳамда бошқа сертификатлаштириш органлари ходимларидан керакли жавобларни олдилар. Келгусида ҳам мана шундай семинарлар ўтказилиб турилиши юртимиз тараққиёти ва равнақи йўлида хизмат қилиши шубҳасиз эканлиги таъкидланди.

 

18.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг