Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Учрашувда дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди
1038
Давлат божхона қўмитасида Транспорт вазирлиги, “Ўзавиация” агентлиги, “Uzbekistan Airways” АЖ ва хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида” 1057-сон қарори талаблари муҳокама қилинди.

Хусусан, қарор билан ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ҳаво транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг юклари тўғрисида дастлабки электрон тарздаги ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон интернет тармоғи орқали юбориши шартлиги белгилаб қўйилганлиги ҳамда мазкур қарор жорий йилнинг 2 апрель кунидан кучга кириши таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, божхона органига дастлабки электрон тарздаги ахборотни тақдим этилиши ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг юклари устидан улар божхона чегарасини кесиб ўтмасдан туриб таҳлил ишларини амалга ошириш, хавф профилларидан келиб чиққан ҳолда божхона назорати шаклларини қўллаш, шу асосда божхона назорати ва расмийлаштируви самарадорлигини ошириш, шунингдек, божхона жараёнлари учун сарфланадиган вақтни қисқартириш ва хавфни бошқариш тизимидан самарали фойдаланиш имкониятини тақдим этиши айтиб ўтилди.

Ўтказилган учрашувда қарор талабларини ижро этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди ва келгусида бу каби учрашувларни мунтазам равишда ташкил этишга келишиб олинди.

-

-

-

-

 

 

18.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг