Аммо ҳар қандай чора-тадбирларни ўқув машғулотларисиз амалга оширишда хато ва камчиликлар юзага келиши мумкин. Шунинг учун бугун юртимиз бўйлаб чегара божхона постларида тактик ўқув машғулотлари амалга оширилиб келинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад жаҳон хамжамиятини ташвишга солаётган “коронавирус” юқумли касаллигининг юртимизга кириб келишини олдини олиш ҳамда ҳар қандай вазиятга тайёр туришга шу билан бирга божхона масканларида хизматни олиб бораётган ходимлар ҳушёрлигини оширишга қаратилгандир.
Шунинг учун ҳудудларда мунтазам равишда ўқув машғулотлари амалга оширилиб келинади. Шундай тактик ўқув машғулотлари амалиёти куни кеча “Фарғона” чегара божхона постида тегишли хизматларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликда ҳаракатланиши борасида назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда, вилоят божхона бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик маркази, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа ваколатли идора ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Ўқув машғулотида чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига ўта юқумли касалликка чалинган шартли бемор кириб келиши ҳамда ушбу ҳолатда тегишли хизматларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликда ҳаракатланиши машғулот иштирокчиларига ва кузатувчиларга кўргазмали тарзда кўрсатиб берилди.
Бу каби махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш юртимизга турли хил юқумлик касалликларни кириб келишини олдини олиши ҳамда ҳар қандай вазиятга тайёр туришга чорлайди.
17.02.2020