Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод-авто” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Ш бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинанинг ёнилғи учун мўлжалланган бак ичига устамонлик билан яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 44 миллион сўмлик 20 дона “Samsung Galaxy A10S” маркали уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
17.02.2020