Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар танганинг иккинчи томонига эътибор қаратишди
1269
Заҳри қотилнинг катта кичиги бўлмайди. Қонунчилигимизга кўра, мамлакатимиз ҳудудига жисмоний шахслар томонидан гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш қатъиян тақиқланган.
Божхоначилар танганинг иккинчи томонига эътибор қаратишди

Бироқ шунга қарамасдан гиёҳвандлик воситаларини божхона чегаралари орқали олиб ўтишга бўлган уринишлар ҳамон учрамоқда.

Хусусан, куни-кеча Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган хориж фуқароси М.З. белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг эгнидаги кийимлари орасидаги бир бирига ёпиштирилган тангалар божхоначилар эътиборини тортди.

Текширув давомида тангалар бир бирига елим эмас “гашиш” гиёҳвандлик воситасида ёпиштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

17.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг