Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона қийматидаги “ўйинлар” фош этилмоқда
1713
Маълумки, импорт қилинган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ҳисобланадиган божхона тўловлари миқдори айнан ана шу қийматга боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг халқаро умумэътироф этилган усулларини қўллаш тартиблари ва шартлари белгилаб қўйилган.
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона қийматидаги “ўйинлар” фош этилмоқда

Бироқ, айрим уддабирон шахслар томонидан белгиланган тартибни бузиб, Давлат бюджетига божхона тўловларини камроқ тўлаш илинжида товарларни божхона қийматини аниқлашда турли хил “ўйинларга” қўл урмоқдалар.

Давлат божхона қўмитаси Раисининг қарори билан тузилган божхона мутахассисларидан иборат таҳлил гуруҳи томонидан “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона қиймати паст ҳолда расмийлаштирилган божхона юк декларациялари аниқланди.

Гап шундаки, 2019 йил давомида Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистон Республикасига “Oscar Konstation”, “Mono Tex Expo”, “Kontinent Optimal Trade”, “Astoria Expo Trade”, “Sunpremise”, “Vineta Luxse Trade”, “Alfameo Optimal Trade”, “Ros Standart Invest” ва “Cosmos Industry” МЧЖлар номига олиб келинган ҳамда “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган принтерларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда атайлаб паст нархланган хулосаларга таяниб, қийматларни чегириб ташлаш усулида божхона тўловлари  ҳисобланган. Натижада жами 3,5 млрд. сўм қўшимча ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўғатилиб, тергов органларига юборилди.

17.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг